Россияда аҳоли пунктларидан 5 км узоқликда саккизта ўрмон ёнғинлари содир бўлди

Россияда аҳоли пунктларидан 5 км узоқликда саккизта ўрмон ёнғинлари содир бўлди

Россияда аҳоли пунктларидан 5 км узоқликда саккизта ўрмон ёнғинлари фаол. Бу ҳақда оператив хизматларга таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

 

«Айни пайтда аҳоли пунктларидан 5 км узоқликдаги 241 гектар майдонда саккизта ўрмон ёнғинлари содир бўлмоқда, улардан биттаси (80 гектар майдонда) маҳаллийлаштирилган», — деди агентлик суҳбатдоши.

 

Унинг сўзларига кўра, ёнғинни ўчиришга 980 га яқин киши ва 215 та техника, шунингдек, еттита самолёт жалб этилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: