Болтиқбўйи сельдь балиғи йўқолиб кетиш хавфи остида

Болтиқбўйи сельдь балиғи йўқолиб кетиш хавфи остида

Болтиқбўйи сельдь балиғи йўқолиб кетиш хавфи остида.

Бу ҳақда «Bloomberg» ёзди.

Қайд этилишича, сельдь балиғи Норвегия лососига ўлжа сифатида ишлатилади ва оммавий овланади.

Дунё лососларининг ярмидан кўпини етказиб берувчи Норвегия ўтган йили 17 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилган. Ҳукумат 2050 йилга бориб ишлаб чиқаришни беш баробар оширишни мақсад қилган. Бироқ, аквакултурадаги ютуқлар Болтиқбўйи экотизимига таҳдид солмоқда.

Олимларнинг фикрига кўра, 1960 йиллардан бери Болтиқбўйи сельдь балиғи сони 90% га камайган, бу минтақадаги биохилма-хилликнинг бузилишига олиб келиши мумкин.

Европа Комиссияси балиқ овлашни бутунлай тақиқлашни таклиф қилди, аммо Болтиқбўйи давлатлари иш ўринлари ва иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилиш учун бу қарорга тўсқинлик қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: