«Ғалаба боғи» ташриф буюрувчилар учун вақтинчалик ёпилади

«Ғалаба боғи» ташриф буюрувчилар учун вақтинчалик ёпилади

Бу ҳақида Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси маъмурияти хабар берди.

 

Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ҳамда унинг таркибидаги «Шон-шараф» давлат музейи ҳудудида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни тадбирларига тайёргарлик кўриш муносабати билан хўжалик ва дизинфекция ишлари олиб борилмоқда.

 

Шу муносабат билан жорий йилнинг 6-7 май кунлари «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ҳудудига ташриф буюрувчиларнинг кириши вақтинчалик тўхтатилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: