Россия саботаж тайёрлаяптими?
Европа разведка агентликлари ўз ҳукуматларини Россия Федерацияси «бутун қитъа бўйлаб зўравонлик ва саботаж ҳаракатларини режалаштираётгани» ҳақида огоҳлантирди.
FT разведка расмийларига таяниб, Россия томони «тинч аҳолининг ўлими ҳақида ҳеч қандай ташвиш билдирмасдан, тўғридан-тўғри ва воситачилар орқали Европа ҳудудида яширин портлашлар, ўт қўйиш ва инфратузилмага зарар етказишларни фаолроқ тайёрлай бошлаганини» даъво қилмоқда.
«Гарчи Кремль агентлари бундай операцияларнинг узоқ тарихига эга бўлсада ва сўнгги йилларда Европада вақти-вақти билан ҳужумлар уюштирган бўлсада, янада тажовузкор ва келишилган саъй-ҳаракатларнинг далиллари ортиб бормоқда», дейди уч хил Европа давлати журналистлари.
Бир разведка ходимининг айтишича, Россия президенти Владимир Путин ҳозир ўзини «кучли» ҳис қилмоқда ва Европага турли жабҳаларда – дезинформация, саботаж ёки хакерлик орқали имкон қадар кўпроқ босим ўтказишга ҳаракат қилади.
Европа ҳукуматининг юқори мартабали мулозимига кўра, НАТО хавфсизлик хизматлари орқали мувофиқлаштирилган ва кенг миқёсдаги «аниқ ва ишонарли рус фитналари» ҳақида маълумотлар келиб тушмоқда.