Ботир ака Қодиров, шербаччаликлар тугадими?! Энди газ билан светга қарасак ҳам бўлаверадими?!

Ботир ака Қодиров, шербаччаликлар тугадими?! Энди газ билан светга қарасак ҳам бўлаверадими?!

Ё ҳали ички жангу жадаллар давом этадими? Ё энди навбат бошқаларгами?.. Ҳар қалай, айтмоқчиманки, май ойининг мана, еттинчи куни ўтаяпти. Артистлар билан овора бўлиб, чироққа қараш эсдан чиқиб қолаяпти-да. Бўлмаса, “фалончи, чироқни ўчир. Дарсингни ой ёруғида қил, текин. Ёки энди тонг отганидан кейин қилсанг ҳам бўлаверади.  Кўзинг ҳали ўткир. Яна калланг бутун. Фалончи, сен ёш оиласан. Чироқни ўчиришга ўчир-у, аммо ташқарида ҳо-ов анча маҳалгача чарчагунча айланиб юр. Кейин келишинг билан ухлаб қоласан. Бўлмаса, одам кўпайиб кетади”, дердик. Сенлар эса шунга йўл бермаяпсанлар. Сабаби ҳаммага қизиқ. Ҳамманинг телефонининг қуввати бўлиши керак. Ўзимникиниям. Гапирадиган мен чироқни эсдан чиқарганимдан кейин бошқаларни айтмаса ҳам бўлаверади… Унда “вайфай”га пул тополмай қоламиз. Чунки чироққа ҳам пул керак!..

Дўстларингизга ҳам юборинг: