Шу ёздан АҚШда «электролётлар» сотувлари бошланади, уни бошқариш учун учувчи лицензияси шарт эмас
Қурилма Pivotal стартапи томонидан Google бошқарувчиси Ларри Пейж кўмагида яратилган: у 100 км/соат тезликка чиқа олади ва бир зарядда 32 км масофагача учади. Уларнинг айтишича, уни бошқариш дронни бошқаришдек осон, ҳар эҳтимолга қарши баллистик парашют ҳам бор.
Нархи — 190 000 доллардан бошланади. Бу нархга ўқитиш ва уни олиб юриш учун трейлер ҳам киради.