Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвадаги парадда иштирок этади

Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвадаги парадда иштирок этади

Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвада 1941−1945 йилларда бўлиб ўтган урушдаги Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган ҳарбий параднинг фахрий меҳмони бўлади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан парадда президентлар: Александр Лукашенко (Беларусь), Қосим-Жомарт Тоқаев (Қозоғистон), Садир Жапаров (Қирғизистон), Эмомали Раҳмон (Тожикистон), Сердар Бердимуҳамедов (Туркманистон), Мигель Диас-Канель Бермудес (Куба), Тонглоун Сисулит (Лаос) ва Умару Сиссоку Эмбало (Гвинея-Бисау) ҳам иштирок этади.

Президентлар Владимир Путин билан бирга Номаълум аскар қабрига гул қўйиш маросимида ҳам қатнашади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: