Бу йилги парад Путин учун алоҳида аҳамиятга эга бўлади
Якшанба куни Москвада 9 май парадига тайёргарлик бўлиб ўтди. Эртага 9000 га яқин аскар Қизил майдон бўйлаб юришади, ҳарбий техникалар харакатланиб, самолётлар учиб ўтади. Bild шарҳловчиси Яна Шабаева таъкидлаганидек, «Бу йилги парад Путин учун алоҳида аҳамиятга эга, чунки у ўз халқини уруш ҳолати Россия учун ягона тўғри нарса эканлигига ишонтириши керак». Шу сабабли, Украинада жанг қилаётган аскарлар бу йилги парадда расмий формасида эмас, балки дала формасида қатнашадилар.
Журналистнинг эслатишича, айни пайтда Поклонная тепалигида Украинада қўлга олинган ғарбий техникалар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. «Бизнинг ғалабамиз муқаррар», деб ёзади Россия Мудофаа вазирлиги кўргазма ҳақидаги хабарида. “Россия диктатори Украинадаги урушни 1945 йил 9 майдаги фашистлар устидан қозонилган ғалаба билан тенглаштиради. Путин учун уруш аллақачон ғалаба қозонганга ўхшайди, – деб истеҳзо қилади Шабаева.