ФВБ фавқулодда огоҳлантириш билан чиқди
Тошкент шаҳар ФВБ бугун пойтахт ҳудудида кучли шамол бўлиши кутилаётганлиги сабабли аҳолидан керакли хавфсизлик чораларига риоя қилишни тавсия қилмоқда.
Жумладан:
– яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
– кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
– кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
– шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;
– бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади.
Ўз навбатида, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмасликни тавсия этади.