Венгерлар украинларга ўргатмайди
Будапешт НАТОнинг Украинадаги миссиясини кенгайтиришда иштирок этиш ниятида эмас. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Петер Сийярто видеомурожаатида маълум қилди.
«Венгрия бу ҳаракатлардан четда қолади. Венгрия аскарлари бундай миссияда қатнашмайди ва биз Венгрия ҳудудида бундай ҳаракатларга йўл қўймаймиз», — деди вазир.
Сийяртонинг сўзларига кўра, Венгрия «Украина Қуролли кучлари жангчиларини тайёрламайди, қурол юбормайди ёки бу мақсадларни молиялаштириш учун Венгрия солиқ тўловчиларининг пулларидан фойдаланмайди».