Ҳиндистонда Украинадаги урушга камида 35 кишини ёллаган тўрт нафар шахс ҳибсга олинди

Ҳиндистонда Украинадаги урушга камида 35 кишини ёллаган тўрт нафар шахс ҳибсга олинди

Ҳиндистонда Украинадаги урушга камида 35 кишини ёллаган тўрт нафар шахс ҳибсга олинди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Ҳиндистон Марказий тергов бюросига кўра, ёлланганларга юқори маош ва Россия фуқаролиги ваъда қилинган. Шу билан бирга, уларга жанг қилиш шарт эмаслиги айтилган ва жанговар ҳаракатларда иштирок этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳарбий лавозимлар ваъда қилинган. Бироқ, аслида улар пулемётлардан фойдаланишга ўргатилган ва фронтга юборилган.

 

Ҳинд ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг маълум қилишича, қўлга олинганлар халқаро одам савдоси тармоғининг бир қисмидир. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

АFP маълумотларига кўра, Украинадаги урушда Ҳиндистоннинг камида икки фуқароси ҳалок бўлган.

 

Reuters агентлигининг ёзишича, Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия томонига бу масалани ҳал қилиш бўйича қатъий талаб қўйган. Аввалроқ Ҳиндистон ТИВ Россия армияси сафида бўлган 20 га яқин ҳиндистонликларни ўз ватанларига қайтариш устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: