Залужний янги лавозимга тайинланди
Украина президенти Владимир Зеленский Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони Валерий Залужнийни ҳарбий хизматдан бўшатди. 8 май куни тегишли қарор давлат раҳбари сайтида эълон қилинди.
«Генерал Валерий Федорович Залужний соғлиғи сабабли ҳарбий хизматдан озод қилинсин. Унда ҳарбий форма кийиш ҳуқуқи сақланиб қолсин», дейилади ҳужжатда.
Президент бошқа фармон билан Залужнийни Украинанинг Буюк Британиядаги элчиси этиб тайинлади.
Шунингдек, Зеленский фармон билан Сергей Лупанчукни Украина Қуролли Кучлари Махсус операциялар кучлари қўмондони лавозимидан озод қилди ва бу лавозимга Украина Қаҳрамони Александр Трепакни тайинлади.
Зеленский феврал ойида Украинадаги энг машҳур ҳарбий деб топилган Валерий Залужний ишдан бўшатди.
Залужний истеъфога чиқишидан олдин Украина ва Ғарб оммавий ахборот воситалари бир неча ой давомида Зеленский ва Залужний ўртасидаги можаро Украинанинг фронтда муваффақиятсиз қарши ҳужуми фонида содир бўлганлиги ҳақида хабар беришди.