Куйиб кетдим, нима қилай?!

Илм ва ибодатга қийналаётган бўлсанг,

Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,

Ишларинг юришмаса,

Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,

Юрагинг сиқилса,

Бой бўлишни истасанг,

Фарзанд талабида бўлсанг,

Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилади ва барча ишларингда, ҳатто ибодатларингда ҳам Ўзи ёрдам беради!


Маъноси: Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан.

Маъноси: Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан.

Маъноси: Аъзийм Зот бўлган Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўрайман. Ул Зотки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир ва Унинг Ўзи Ҳайй ва Қаййумдир, Унга тавба қиламан.
Истиғфор айтишнинг сони маълум адад билан чекланмаган. Қанча кўп айтсангиз, шунча яхшилик кўраверасиз, ин шаа Аллоҳ!
Лекин, гуноҳлари кечириб қўйилган, масъум бўлган Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам кунига 100 марта истиғфор айтганларини ҳам унутманг!