АҚШ 11 сентябрь терактидан ўз таъсирини кенгайтириш учун фойдаланди — Лавров

АҚШ 11 сентябрь терактидан ўз таъсирини кенгайтириш учун фойдаланди — Лавров

«Қўшма Штатлар ушбу халқаро бирдамликдан, терроризмга қарши курашиш учун эмас, балки геосиёсий режаларини амалга ошириш ва ўз таъсирини кенгайтириш мақсадида фойдаланди», — деди Россия ташқи ишлар вазири.

Афғонистондан кейин Ироққа бостириб кирилиб, давлат ва армия тузилмалари тарқатиб юборилди. Кўплаб собиқ армия офицерлари ИШИД*ни ташкил қилди. Кейин эса Ливия вайрон қилинди.

«Бу, эҳтимол, энг гуллаб-яшнаган мамлакатлардан бири эди. Бензиндан тортиб таълимгача ҳамма нарса бепул эди. Энди эса унинг қачон қайта тикланишини ҳеч ким билмайди», — деб қўшимча қилди Лавров.

Дўстларингизга ҳам юборинг: