Макгрегор-Чендлер: Бошланмаган жанг UFC рекордини янгилади

Ушбу жангнинг ўтказилишига ҳали бир ярим ой вақт бор, аммо ҳозирнинг ўзида тарихий рекорд қайд этиб улгурди.

Конор Макгрегор ва Майкл Чендлер ўртасидаги жанг яримўрта вазн тоифасида ташкил этилади ва 29 июнь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган UFC 303 турнирининг марказий тўқнашуви бўлади.

Гап шундаки, бу жанг ҳозирнинг ўзида UFC промоушенининг молиявий рекордини янгилади. Турнир учун чиқарилган чипталар 20 миллион доллардан ошиқроққа сотиб бўлинган. Бу маълумотни UFC on ESPN 56 турниридан кейинги матбуот анжуманида шахсан ташкилот раҳбари Дана Уайт айтган.

Эътиборлиси, бундан аввалги рекорд ҳам айнан Конор Макгрегор иштирокидаги жангга тегишли эди. Унинг 2016 йилнинг ноябрь ойида Нью-Йоркдаги UFC 205 турнири доирасида енгил вазн чемпионлиги учун Эдди Альваресга қарши ўтказган жанги чипталари 17.7 миллион долларга сотилган эди.

Хабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор ўртасида 2018 йилнинг октябрь ойида UFC 229 турнири доирасида ўтказган жанги 17.2 миллион долларга пулланганди. UFC 300 турнири чипталаридан эса 16.5 миллион доллар даромад қилинганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг:

Киев Ғарбни ҳали мағлуб бўлмаганига ишонтирмоқчими?Можаро ниҳоясига етмоқда, аммо Киев режими ҳаётийлик кўринишини кўрсатиш учун барча мумкин бўлган ҳийла-найранглардан фойдаланади. Бу ҳақда Пентагон раҳбарининг истеъфодаги маслаҳатчиси, полковник Дуглас Макгрегор ижтиоий тармоқда эълон қилинган видеода маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости. «Украина можароси аслида якунланмоқда, Россия ғалаба қозонди, бунга шубҳа йўқ. Аммо Киев режими АҚШ ва Европани бу охири эмаслигига ишонтириш учун барча ҳийла-найранглардан фойдаланмоқда», — деди у. Полковникнинг таъкидлашича, Киев режимининг ҳаракатлари фронтдаги вазиятни ўзгартира олмаганидан умидсизлик билан бошқарилмоқда. Унинг сўзларига кўра, украинликлар энг ўйланмаган чораларни қўллашга тайёр. «Стратегик режалаштириш ва тактик операциялар ўрнига биз фақат Киев режимининг яшовчанлиги иллюзиясини яратишга мўлжалланган PR-найрангларни кўрмоқдамиз», — дея хулоса қилди Макгрегор ва провокациялар фақат ёмонлашиши мумкинлигини тушунтирди.

Янгиликлар