Қодиров Чеченистон парламентига янги раиси тайинлади
Магомед Дудов ўрнига Шаид Жамалдаев Чеченистон парламенти раиси бўлди. Бу ҳақда Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилди.
Парламентни 9 йил бошқарган Даудов бугун, 15 май куни муддатидан олдин истеъфога чиқди.
«Бугун Чеченистон Республикасининг биринчи президенти Ахмат-Хажжи Қодировнинг иттифоқчиси бўлган азиз ва ҳурматли Шаид Жамалдаев Чеченистон Республикаси парламентининг янги раиси этиб сайланди», — деб ёзди Чеченистон раҳбари ўзининг Телеграм-каналида.
Шаид Жамалдаев 1954 йилда Шимолий Қозоғистон вилояти Октябрское қишлоғида туғилган. 1978 йилда Тоғ қишлоқ хўжалиги институтини агроном мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2006 йилда сиёсат фанлари номзоди бўлди. 2000-2009 йилларда Грозний вилояти маъмурияти раҳбари бўлган.
Фаолияти давомида у Чеченистон раҳбарининг ёрдамчиси, миллий сиёсат вазири ва Чеченистон парламенти депутати сифатида ҳам ишлаган. «Ягона Россия» фракцияси аъзоси.