Илон Маск «Neuralink» компаниясидан мия имплантацияси билан тажриба ўтказиш учун иккинчи одамни қидирмоқда
“Бу бизнинг кибернетик мия имплантацияси телепатиямиз бўлиб, у телефон ва компьютерингизни фақат ўйлаш орқали бошқариш имконини беради”
— деб ёзди Маск Х ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, чипни биринчи бўлиб бахтсиз ҳодисадан кейин фалаж бўлиб қолган 29 ёшли Нолан Aрбо олган. Имплантация муваффақиятли ўтган, аммо вақт ўтиши билан мия имплантация қилинган чипни рад қила бошлади. «Neuralink» вакилларининг фикрича, бош суягига эмас, балки бевосита мияга имплантация муаммони ҳал қилади. Катта эҳтимол билан Илон стартапи кейинги синовларда шундай қилади.