Крокусдаги теракт иши бўйича айбланувчиларнинг тергов изоляторида қолиш муддати узайтирилди

Крокусдаги теракт иши бўйича айбланувчиларнинг тергов изоляторида қолиш муддати узайтирилди

Крокусдаги теракт иши бўйича айбланувчилар тергов изоляторида қолмоқда.

 

Москванинг Басманний суди Crocus City Hall’даги теракт иши бўйича шерикликда гумон қилинаётган тўрт нафар – Назримад Лутфуллои, Ёқубжон Юсуфзода, Муҳаммад Шарипзода ва Жумахон Қурбоновни ҳибсга олиш муддатини 22 августга қадар узайтирди.

 

Суд мажлислари ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди. Тергов маълумотларига кўра, Лутфуллои террорчиларнинг пулларини криптовалютадан рублга ўтказган, Юсуфзода ҳужум содир этганларнинг турар жойи учун маблағ ўтказган, Қурбонов алоқа учун масъул бўлган. Тергов террорчилик хуружига тайёргарлик кўриш иштирокчиларидан бири сифатида Муҳаммад Шарипзода номини тилга олди, бироқ у айнан нима билан шуғуллангани ҳақида маълумот бермади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: