Украина ҳам маҳкумларни урушга юборишга қарор қилди
Владимир Зеленский ҳарбий ҳолат даврида маҳкумларнинг айрим тоифаларини сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда zamon.uz Украина Олий Радаси сайтига таяниб маълум қилмоқда.
Унга кўра, маҳкумлар шартнома бўйича хизматни ўташлари учун суд томонидан шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарорни олишлари керак бўлади. Собиқ маҳкумлар махсус бўлинмаларда хизмат қилади.
Украина миллий хавфсизлигига қарши жиноятлар ва терроризм, икки ёки ундан ортиқ одамни қасддан ўлдириш ёки ўта шафқатсизларча қотиллик, жинсий тажовуз, гиёҳвандлик ёки алкогол таъсирида содир этилган бахтсиз ҳодиса учун судланганлар, шунингдек, ўта оғир коррупция жиноятлари учун судланганлар сафарбар қилинмайди.
Украина Адлия вазири ўринбосари Елена Висоцканинг сўзларига кўра, мамлакат қамоқхоналаридаги 4500 маҳбус янги қонун доирасида сафарбар қилинишга тайёр.