Сергелида машина газ қувурига урилиши оқибатида 53 та хонадон ва 1 та кўп қаватли уй газсиз қолди
Туманидаги «Янги Дархон» МФЙ Наврўз кўчасида автомобиль ўрта босимли газ қувурига зарар етказгани сабаб газ сизиб чиққан.
Шунингдек, ҳудуддаги 53 та хонадон ва 1 та кўп қаватли уйда соат 07:30 дан газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.
Айни пайтда авария бригадаси таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.
