АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг амалдаги раҳбарияти фаолиятини яна бир бор танқид қилди

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг амалдаги раҳбарияти фаолиятини яна бир бор танқид қилди

Democratic presidential candidate, former Vice President Joe Biden wears a face mask to protect against the spread of the new coronavirus as he and Jill Biden depart after placing a wreath at the Delaware Memorial Bridge Veterans Memorial Park, Monday, May 25, 2020, in New Castle, Del. (AP Photo/Patrick Semansky)

Унинг фикрича, Оқ уй раҳбари Жо Байденнинг лаёқатсизлиги яқин келажакда учинчи жаҳон урушининг бошланишига олиб келиши мумкин.

 

Трамп ўз тарафдорлари билан суҳбатда АҚШнинг амалдаги раҳбариятини “аҳмоқлар”, Байденни эса “жинни” деб атади ва АҚШ президентлик сайловларига қадар кейинги беш ой жуда хавфли бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

 

“Кейинги беш ой ичида биз учинчи жаҳон урушига тушиб қолишимиз мумкин” – деди у.

 

Трампнинг қайд этишича, агар у ўз лавозимида қолганида Украинада можаро келиб чиқишига йўл қўймаган бўларди. Шу билан бирга, у жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда ғалаба қозонса, келишувга эриша олишига ишонтирди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: