Германия “Taurus” узоқ масофали ракеталарини Қримга зарба беришда қўлланилишидан ҳавотирлари сабабли, Украинага бермоқчи эмас

Германия “Taurus” узоқ масофали ракеталарини Қримга зарба беришда қўлланилишидан ҳавотирлари сабабли, Украинага бермоқчи эмас

Бу фикрни Британия мудофаа вазири Грант Шэппс айтиб, Берлинни бу сиёсатни қайта кўриб чиқишга чақирди.

 

“Буюк Британия бизнинг ракеталаримиздан қандай фойдаланиш бўйича етакчилигини кўрсатди. Айрим давлатлар дастлаб ракеталардан Қримга зарба бериш учун фойдаланишга рози бўлишмади, лекин улар охир-оқибат бизнинг ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлашди. Биз Қримни Украинанинг бир қисми деб ҳисоблаймиз. Шунинг учун биз бунга (ракеталардан фойдаланишга) рухсат бердик”, — дея таъкидлади у Sky News телеканалига берган интервьюсида.

 

Британия вазири шунингдек, Германияга Қримга ҳужумлар бўйича чекловларни олиб ташлашни тавсия қилди.

 

“Мен барча ҳамкорларимизни, шу жумладан узоқ масофага учувчи қуролларни етказиб бериш имкониятига эга бўлган, бироқ Украинанинг бир қисми бўлган Қримда қўлланилишига йўл қўймайдиган Германияни Киевга ракеталарни бериши истардим”, — дея қўшимча қилди Шэппс.

Дўстларингизга ҳам юборинг: