Усик Фьюрини мағлуб этиб, оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпионига айланди
Ар-Риёдда (Саудия Арабистони) бокс оқшомининг асосий жангида украиналик боксчи Александр Усик британиялик Тайсон Фьюрини мағлуб этди. У оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.
Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди. Ҳакамлар 115-112, 114-113, 114-113 ҳисобида ғалабани украиналик боксичига беришди.
Шу тариқа, Усик 2000 йилда Леннокс Льюисдан (41-2) кейин оғир вазн тоифасида биринчи мутлақ жаҳон чемпиони бўлди. Энди украиналик боксчи олтита камарга эга: тўртта асосий: WBA (Супер), WBC, IBF, WBO ва иккита кичик: IBO ва The Ring. Шу билан бирга, Фьюри билан жанг учун махсус эсдалик камари ишлаб чиқарилган.
35 ёшли Фьюри учун бу фаолиятидаги илк мағлубият бўлди. Ушбу жанггача у 34 ғалаба қозонган ва у иштирокидаги битта жанг дуранг билан якунланган.
37 ёшли Усик ҳозирда 22 та жангда 22 та ғалабага эришган.