Бразилияда аэропортни сув босди

Бразилияда аэропортни сув босди

У ҳозирда фаолиятини тўхтатди.
Бразилияда кучли ёмғир туфайли Порту-Алегри аэропортини сув босди. Аэропортнинг расмий веб-сайтида ёзилишича, аэропорт ўз фаолиятини номаълум муддатга тўхтатган.

 

Эслатиб ўтамиз, апрел ойи охиридан бери Бразилия жанубидаги Риу-Гранде-ду-Сул штатида кучли ёғингарчиликлар туфайли тошқинлар кузатилмоқда.

 

Сув тошқинлари оқибатида ҳозиргача 150 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 800 дан ортиқ киши турли даражада жароҳатланган, 94 киши бедарак йўқолган деб топилди. 340 мингдан ортиқ аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: