Эрон президенти Раисий ҳалок бўлди
Иброҳим Раисий Озарбайжон билан чегарадаги тоғ дарасида вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Меҳр агентлиги.
Раисий Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилоятидан учиб кетаётган бўлиб, у ерда Озарбайжон президенти билан бирга тўғоннинг очилиш маросимида иштирок этган.
Эрон раҳбаридан ташқари вертолётда:
- Ҳусайн Амир Абдулахён – Ташқи ишлар вазири
- Малик Рахмати – Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори
- Муҳаммад Али ал-Ҳошем – Табриз вилояти имоми
- Экипаж ва учувчи
Раисийнинг давлат хизматидаги фаолияти 1981 йилда Караж шаҳри прокурори лавозимини эгаллаган пайтда бошланган. 2014 йилда у Эрон бош прокурори этиб тайинланган, 2019 йилда эса мамлакат суд тизимини бошқарган.
Раисий иккинчи уринишда Эрон президенти бўлди. 2017 йилда у президентлик сайловларида Ҳасан Руҳонийга ютқазган. 2021 йилда Раиси 72% овоз билан ғалаба қозонди.