Венгрияда иккита қайиқ тўқнашиб кетди

Венгрияда иккита қайиқ тўқнашиб кетди

Венгриядаги Дунай дарёсида икки қайиқ тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна беш киши бедарак йўқолган.

 

Ҳодиса Будапештдан 50 километр узоқликда жойлашган Верасе қишлоғи яқинида содир бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ярадорни топди. Кейинроқ яқин орадан эркак ва аёлнинг жасади топилган. Ҳозирда беш кишини — уч эркак ва икки аёлни қидириш ишлари давом этмоқда.

 

Воқеа содир бўлган вақтда қайиқ ёнида круиз кемаси бўлган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: