Эй-й, нафсинга ўт тушсин!.. (видео)
Ярамас, бу нима қилганинг?! Бир пайтлар мана шу гўштларни ҳаммаси қўй бўлган. Худди сенга ўхшаган. Аммо сени қилаётган ишинг худди анавиларникига ўхшаб кетаркан. Одамхўрларга. Бўриларга демаяпман. Итларгаям ўхшатмаяпман. Ўзи шунақа икки оёқли нусхалар бор. Улар илгари кўпинча, этикдўзлик қилишган, газли сув сотишган, сартарошлик қилишган… Ана шу сартарошлари чатоқ эди. «Билмай», бошингизни бир жойини тилиб юборардида, кейин қонни бармоғи билан артиб, киши билмас, бармоғини ялаб қўярди… Хуллас, уларни отларини билмайман. Аммо сен шуларга ўхшаб ўзингни наслингдан бўлганларни гўштларини суякларига қўшиб еяпсан. Ҳе, нафсингдан осилгур, ярамас қўй. Сендақа ҳайвонни тезда сўйиб, ёнингда юрган итларга бериш керак!..