«Барселона» Хавининг ишдан бўшатилганини расман эълон қилди

«Барселона» Хавининг ишдан бўшатилганини расман эълон қилди

«Барселона» матбуот хизмати жорий мавсум якунидан бошлаб Хави Каталония клуби бош мураббийи лавозимидан бўшатилганини расман эълон қилди.

 

“Барселона” президенти Жоан Лапорта бугун Хави Эрнандесга 2024/2025 йилги мавсумда асосий жамоа мураббийи сифатида ишламаслигини эълон қилди. Бугун йиғилиш бўлиб ўтди, унда спорт бўйича вице-президент Рафа Юсте ва спорт директори Деко, шунингдек, Хавининг ёрдамчилари Оскар Эрнандес ва Серхио Алегрелар иштирок этишди.

 

FC Барcелона Хавига футболчи ва жамоа сардори сифатидаги мисли кўрилмаган карьерасини тўлдирадиган мураббийлик фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва унга омад тилайди. Хави ушбу якшанба куни Севиляда асосий жамоа мураббийи сифатида сўнгги ўйинини ўтказади.

 

“Барселона” яқин кунларда янги таркибни эълон қилади”, – дейилади клуб расмий сайтида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: