Илия Топурия: “Айни пайтда Ислам менинг рўйхатимда йўқ”

Илия Топурия: “Айни пайтда Ислам менинг рўйхатимда йўқ”

UFCнинг ярименгил вазн тоифаси чемпиони Илия Топурия қай ҳолатда енгил вазн чемпиони Ислам Махачевга қарши тўқнаш келиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

“Эҳтимол, келажакда Ислам билан жанг қилишим мумкин. Айни пайтдаги мақсадим – Макс Холлоуэй ва Конор Макгрегор. Балки Ислам камарни ҳимоя қилишда давом этиб, янада кучайса, қачонлардир бу жангни ўтказишимиз мумкин. Аммо, айни пайтда у менинг рўйхатимда йўқ”, – деди Топурия.

Дўстларингизга ҳам юборинг: