Крокусдаги теракт Афғонистон-Покистон ҳудудидан мувофиқлаштирилган

Крокусдаги теракт Афғонистон-Покистон ҳудудидан мувофиқлаштирилган

ФСБ директори Александр Бортниковнинг айтишича, Крокус Сити Холлдаги терактни ташкиллаштиришда Украина махсус хизматларининг иштироки аниқланган деб ҳисоблаш мумкин, мувофиқлаштириш эса «Исломий давлат» террорчилари томонидан амалга оширилган.

 

“Аниқланишича, террорчиларга тайёргарлик кўриш, молиялаштириш, ҳужум қилиш ва олиб чиқиб кетиш Афғонистон-Покистон ҳудудида жойлашган «Вилоят Хуросон» гуруҳи аъзолари томонидан интернет орқали мувофиқлаштирилган. Ҳужумнинг тўрт нафар иштирокчисидан икки нафари ҳужумдан бироз олдин Туркиядан Россияга келган”, — деди Бортников.

 

У яна терактдан сўнг жангариларга Украина чегарасига шошилиш буюрилган, у eрда улар учун «ойна» ташкил этилган деган версияни такрорлади. Бортниковнинг қўшимча қилишича, иш бўйича 20 киши ҳибсга олинган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: