“Реал” собиқ мураббийи АПЛда иш бошлади

“Реал” собиқ мураббийи АПЛда иш бошлади

Яқиндагина “Вест Хэм” Давид Мойесни ўз лавозимидн озод қилганди. Унинг ўрнига клуб собиқ “Вулверхэмптон” устози Хулен Лопетеги билан шартнома имзолади.

Испаниялик мураббий 1 июлдан клубда иш бошлайди. Унинг ўзи “болғачилар”ни қабул қилиб олиши ҳақида шундай деди:

“Ҳа, менда бошга бошқа таклифлар тушди, лекин “Вест Хэм”да эканлигимдан хурсандман. Биз катта марраларни забт этиш учун қайтдик”, деди Лопетеги.

Собиқ “Реал” ва “Севилья” клублари ва Испания терма жамоасини бошқарган Хулен ўтган йили ёзда “Вулверхэмптон” раҳбарияти билан келиша олмай, клубни тарк этганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: