Бугун Самарқандда жаҳон чемпионати учун қуръа ташланади

Бугун Самарқандда жаҳон чемпионати учун қуръа ташланади

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14 сентябрь — 6 октябрь кунлари юртимизда футзал бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

 

Унда дунёнинг энг кучли 24 та футзал терма жамоалари 6 та гуруҳга бўлинган ҳолда жаҳонда тенгсиз бўлиш учун ўзаро рақобатлашади.

 

Мусобақанинг «А», «C» ҳамда «Е» гуруҳи жамоалари Тошкент шаҳрида жойлашган «Ҳумо арена»да, «В» ва «F» гуруҳи вакиллари эса Бухоро шаҳридаги «Универсал» спорт мажмуасида, «D» гуруҳи жамоалари Андижон шаҳрида қуриб битказилган «Универсал» спорт саройида ўз учрашувларини ўтказади.

 

Бугун, 26 май куни Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонида турнирга қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Ушбу маросим соат 21:00 дан бошлаб «Зўр» ТВ телеканалида жонли эфирга узатилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: