Ўзбекистон Суперлигаси. «Пахтакор» ўз майдонида «Қизилқум»ни енга олмади
Ўзбекистон Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган «Пахтакор» – «Қизилқум» баҳси бўлиб ўтди. Беллашувда томонлар 1:1 ҳисоби қайд этди.
Дастлаб, биринчи бўлим сўнгида Элгужа Лобжанидзе ҳисобни очган бўлса, 51-дақиқада Достонбек Ҳамдамов орадаги фарқни йўқ қилди. 56-дақиқада эса Сардор Собирхўжаев қизил карточка олиб майдонни эрта тарк этди.
Шу тариқа, жамоалар бир очкодан бўлишиб оладиган бўлди.