Шимолий Корея янги гипертовушли ракета тизимини синовдан ўтказди

КХДР Ракетасозлик бош бошқармаси Hwaseongpho-11Ma-1 янги ракета мажмуаси муваффақиятли синовдан ўтказилганини маълум қилди.
Янги мажмуа Hwaseongpho-11Ma тизимининг такомиллаштирилган версияси бўлиб, унда ракета ва учириш қурилмаси янгиланган.
Қайд этилишича, бу КХДРнинг гипертовушли қуроллар дастурини ривожлантиришдаги навбатдаги босқич ҳисобланади.
