Пашиньян учган вертолёт фавқулодда қўндирилди
Кеча, 25 май куни Арманистон бош вазири Никол Пашиньян ўтирган вертолёт шимолий ҳудудга жўнаб кетиш давомида фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.
Пашиньян Грузия билан чегарадош Ташир шаҳрига учаётган бўлган. Ёмон об-ҳаво шароити сабаб вертолёт тезкор қўндирилган.
Ҳодиса Арманистон шимолидаги тоғли Лори вилоятида юз берган. Никол Пашиньяннинг вертолёти Лори вилоятининг маркази, мамлакатдаги учинчи энг йирик шаҳар бўлган Ванадзор яқинида қўндирилган.
Шундан сўнг Пашиньян ўзининг Facebook саҳифасида пост қолдириб, саёҳатни энди машинада давом эттиришини ёзган.