Шимолий Корея армияси КХДР суверенитетига таҳдид солувчи провокацияларига жавобан чоралар кўришга тайёр
Шимолий Корея мудофаа вазири ўринбосари Ким Ган Ир мамлакат армияси АҚШ ва Жанубий Кореянинг КХДР суверенитетига таҳдид солувчи провокацияларига жавобан чоралар кўришга тайёрлигини маълум қилди.
Унинг баёнотида айтилишича, КХДР “олий ҳарбий раҳбарияти” 24 май куни армияга АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий кучларининг провокацион ҳаракатларига жавобан “ҳужумкор чоралар” кўришни буюрган.