Бўстонлиқда Gentra ёниб кетди

Бўстонлиқда Gentra ёниб кетди

Тошкент вилоятида ичида 22 ёшли ҳайдовчи ва икки йўловчи бўлган Gentra қисқа туташув сабаб тўлиқ ёниб кетди. Вилоят ички ишлар бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Маълумотларга кўра, воқеа жойида бўлганлар автомобилдан тушиб қолган, уларнинг соғлиғига зарар етмаган.

Аниқланишича, 27 май куни кундузи Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р12 Бектемир-Чорбоғ автомобиль йўлида Gentra машинаси ёниб кетди. Машинани 2002 йилда туғилган Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро бошқариб келган. Автотранспортда қисқа туташув чиқиб, (автомобилнинг ёқилғи тури бензин) ёнғин юзага келган. Ушбу ҳолатда ҳайдовчи ва икки нафар йўловчилар автомобилдан тушиб қолган.

Ушбу ёнғин оқибатида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Автоулов тўлиқ ёниб кетган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: