Россияда Қуръони каримни тажвидли ўқиш буйича II-халкаро мусобақа ўтказилди

Россияда Қуръони каримни тажвидли ўқиш буйича II-халкаро мусобақа ўтказилди

Шу йил 25-27 май кунлари Россия Федерациясининг Ингушетия минтақасида “Ихва” хайрия жамияти томонидан Қуръони каримни тажвидли ўқиш буйича II-халкаро мусобақаси ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур нуфузли мусобақада мамлакатимиз номидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Аббосхон қори Обидов Саидмурод ўғли муваффақиятли иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра ҳамюртимиз Аббосхон қори фахрли 3-ўринга сазовор бўлди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: