Самарқандда ўзини баландликдан ташламоқчи бўлган аёл юзасидан муносабат билдирилди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида 4 нафар фарзанднинг онаси ўзини баландликдан ташламоқчи бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди ва бу кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, бугун соат 16:00 лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Сиёб канали кўпригида 1998 йилда туғилган, 4 нафар фарзанднинг онаси ўзини пастга ташламоқчи бўлган. Аёлнинг ҳаёти махсус хизмат ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан сақлаб қолинди.
Шундан сўнг Самарқанд шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зебо Саидова воқеа жойига етиб бориб аёл ва унинг турмуш ўртоғи билан суҳбатлашди ҳамда ҳолат тўлиқ назоратга олинди.
Воқеа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва бу ҳақда қўшимча ахборот берилади.