Хитой Ғарбнинг сунъий интеллект технологияларини ўғирлашга қаратилган кенг кўламли жосуслик амалиётини бошлади

Хитой Ғарбнинг сунъий интеллект технологияларини ўғирлашга қаратилган кенг кўламли жосуслик амалиётини бошлади

Хитой Халқ Республикаси разведка тизимида тахминан 600 000 киши фаолият юритади.

Бу ҳақда Wall Street Journal хабар берди.

АҚШ ва Европа разведка идораларининг баҳолашича, Пекин сунъий интеллект, микрочиплар ва ҳисоблаш технологиялари соҳасидаги энг илғор ишланмаларни қўлга киритиш бўйича кенг қамровли кампания олиб бормоқда.

Бунда турли усуллардан фойдаланилмоқда: киберҳужумлар уюштириш ва технология компаниялари ходимларини ўз томонига оғдиришдан тортиб, илмий тадқиқотларни молиялаштириш ҳамда Хитой сунъий интеллект моделларини ўргатиш мақсадида Америка чат-ботларидан олинган жавобларни катта ҳажмда тўплашгача бўлган чоралар шулар жумласидандир.

Хусусан, АҚШда Google компаниясининг собиқ муҳандиси Линвей Динг қарийб 2000 саҳифалик махфий техник ҳужжатларни ўғирлаганликда айбланди. Шу билан бирга, Буюк Британиянинг MI5 махсус хизмати Хитойнинг тадқиқот лойиҳалари юзасидан огоҳлантириш берди. Ушбу лойиҳаларда Буюк Британия билан алоқадор 100 дан ортиқ олим иштирок этган бўлиб, уларнинг баъзилари ўз ишларини аслида ким молиялаштираётганидан бехабар бўлиши ҳам мумкин эди.

АҚШ Федерал қидирув бюроси маълумотларига кўра, Хитой томонидан қўллаб-қувватланадиган хакерлар сони АҚШ махсус хизматлари ихтиёридаги ресурслардан тахминан 50 баравар кўпроқни ташкил этади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: