Қурт жонга жондай дармон
Қурт қозоқ ошхонасининг ажойиб маҳсулотидир. Кичик ҳажмига қарамай, унинг мазаси ўзига хос. Унинг фойдали хусусиятлари ҳам етарлича.
Булар:
Витамин А
Қурт таркибида кўриш даражасини яхшиловчи ва ҳужайралар фаолиятини яхшиловчи А витамини мавжуд.
Витамин Е
Ушбу маҳсулотда ҳужайранинг қаришига қаршилик кўрсатадиган ва танани кислород билан тўйинтирадиган Е витамини ҳам бор.
D витамини
Витаминнинг ушбу тури остеопороз ва саратоннинг олдини олади.
С витамини
Шунингдек, куртда аскорбин кислотаси мавжуд бўлиб, у иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва тананинг ҳимоя функцияларини оширади.
Микрофлора
Қурт фойдали ичак микрофлорасини тиклаш қобилиятига эга ва у ҳам организм томонидан тез ва осон сўрилади.
Кўнгил айнишига қарши восита
Болалар билан узоқ йўлга чиққанда асқатадиган маҳсулот. Сабаби қурт кўнгил айнишини йўқотади.
– Лекин зарарини ҳам унутманг. Қурт таркибида туз миқдори кўп бўлганлиги сабабли уни буйрак, юрак-қон томир касалликлари билан оғрийдиган инсонлар истеъмол қилмаганликлари маъқул.
SoglomHayot