Алишер Усмоновдан яқин соатлар ичида санкциялар олиб ташланадими?

Алишер Усмоновдан яқин соатлар ичида санкциялар олиб ташланадими?

Евроиттифоқ россиялик олигархлар Алишер Усмонов ва Михаил Фридмандан санкцияларни олиб ташлашга тайёрланмоқда — Reuters.

Европа Иттифоқининг 27 давлати элчилари, агар яқин соатлар ичида ЙИ мамлакатларидан ҳеч бири қарши чиқмаса, Усмонов ва Фридманни Россияга қарши санкциялар рўйхатидан чиқаришга келишиб олди.

Ушбу қарор Россиянинг минглаб бошқа фуқаролари ва компанияларига нисбатан чекловларни бирданига уч йилга узайтириш бўйича келишувнинг бир қисмига айланди.

Усмонов ва Фридмандан санкцияларни бекор қилишни Франция, Словакия ва Люксембург ёқлаб чиққан. Россиялик ушбу икки олигарх 2022 йилдан буён ЕИ санкциялари рўйхатида қолмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: