Хитой самолёт двигателлари экспортини чеклайди

Хитой самолёт двигателлари экспортини чеклайди

Хитой 1 июлдан авиация саноатида қўлланиладиган технология, дастурий таъминот ва ускуналар экспортига чекловлар жорий қилади, деб хабар бермоқда South China Morning Post.

Чекловлар, хусусан, самолёт двигателлари, газ турбинали двигателлар, шунингдек, ҳарбий ва авиация техникаларида қўлланиладиган полиетилен толаларга тааллуқлидир.

Хитой Савдо вазирлиги бу қадамни миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан тушунтиради ва экспорт чекловлари бирон бир муайян давлат ёки минтақага қаратилган эмаслигини айтади.

Чекловларга дучор бўлган маҳсулот ва технологияларни экспорт қилмоқчи бўлган компаниялар Савдо вазирлигидан рухсат олишлари керак.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: