Бухорода Сомонийлар даврига оид ноёб ганч панель топилди
Шаҳристон археологик ёдгорлигида Ўзбекистон–АҚШ экспедицияси Сомонийлар даврида қурилган жоме масжидига тегишли куфий ёзувли ганч панель қолдиқларини топди.
Топилма тўлиқ сақланмаган. Шу боис мутахассислар уни тиклаш ва сақлаб қолиш учун реставрация ҳамда консервация ишларини олиб бормоқда.
Экспедиция раҳбари Жамолиддин Мирзахмедовга кўра, панель Сомонийлар даври меъморчилиги ва ганч ўймакорлигини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
