Жанубий Корея ўз ядро қуролини яратмайди

Жанубий Корея ўз ядро қуролини яратмайди

Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги раҳбари Син Вон Сик ўз ядро қуролини яратиш ғоясини реал эмас, деб ҳисоблайди.

 

Бу ҳақда Сингапурда бўлиб ўтган “Shangri La-Dialogue” хавфсизлик форумида маълум қилинди.

 

«Жанубий Кореяда ядро қуролининг ишлаб чиқилиши биз ядро қуролини тарқатмаслик режимига ишонмаслигимизни англатади… Биз бу йўлдан бормаймиз», — дея вазирнинг сўзларини келтиради ТАСС.

 

Син Вон Сик Корея Республикаси ва АҚШ ўртасидаги иттифоқни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: