Ўзбек футболчиси Англия клуби билан хайрлашди

Ўзбек футболчиси Англия клуби билан хайрлашди

«Пахтакор» академияси тарбияланувчиси Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини АПЛ иштирокчиси «Брентфорд Б» клубида ижара асосида фаолият олиб борди. Бу ҳақда “Дарё” ёзмоқда.

 

Унинг шартномасига биноан футболчи 30 июнга қадар Англия клубида ижара асосида фаолият олиб бориши ва клуб ушбу муддат тугаганидан сўнг Муҳаммадалини сотиб олиш ҳуқуқига эга эди.

 

Клуб расмий сайтида берилган хабарга кўра, «Брентфорд» клуби 11 киши билан хайрлашган. Улар орасида Ўзбекистонлик футболчи Муҳаммадали Ўринбоев ҳам бор.

 

19 ёшли футболчи ҳозирда Ўзбекистонга қайтиб келган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: