Эрондаги нотинч вазият сабаб ўйин амалиётисиз қолиши мумкин бўлган футболчиларимиз нима қилади? ПФЛ директори вазиятга ойдинлик киритди

Эрондаги нотинч вазият сабаб ўйин амалиётисиз қолиши мумкин бўлган футболчиларимиз нима қилади? ПФЛ директори вазиятга ойдинлик киритди

ПФЛ директори Диёр Имомхўжаев Эрондаги нотинч вазият сабаб ўйин амалиётисиз қолиши мумкин бўлган футболчилар ҳолатига тўхталиб ўтди ва уларнинг Суперлигага эҳтимолий кўчиб ўтиши ҳақидаги саволга жавоб берди :

«Агар ФИФА худди Россия ва Украинадаги каби футболчиларга Эрон клубини бир томонлама тарк этиш ҳуқуқини берса ва Ўзбекистонга бошқа ассоциация клубидан келадиган футболчини трансфер ойнасидан ташқари олишга рухсат берса, биз ўзимизнинг ўйинчилар учун рўйхатдан ўтишни очишга тайёрмиз. Бизда мавсум эндигина бошланди ва бу нарса ҳеч қандай спорт яхлитлигига таъсир қилмайди. Барчаси Ўзбекистон терма жамоасининг манфаати йўлида бўлади».

Демак, бу ерда барча масала ФИФАнинг қарорига боғлиқ бўлади. Лекин, Имомхўжаевнинг «бу нарса ҳеч қандай спорт яхлитлигига таъсир қилмайди» деган фикрига кўпчилик клублар ёки мухлислар эътироз билдирса керак. Буёғига вазиятни кузатамиз.

Дўстларингизга ҳам юборинг: