Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида йўловчи аёл ҳушидан кетди. Бунга сабаб нима эди?

Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида йўловчи аёл ҳушидан кетди. Бунга сабаб нима эди?

Тошкент аэропортида юк кечикиши юзасидан расмий хабар берилди.

Бир қатор оммавий ахборот воситалари ва Телеграм мессенжерининг оммабоп каналларида «Тошкент» халқаро аэропортининг учиб келиш залида багаж аравачалари ва катта ҳажмдаги юклар билан одамлар тўпланиб тургани акс этган видео тарқалди. Видео сўнггида йўловчилардан бири ҳушидан кетгани бошқа йўловчилар ва аэропорт ходимларини хавотирга солган.

Шуни таъкидлаймизки, йўловчиларнинг тўпланиб туриши аэропортда юкларнинг кечикиши билан боғлиқ эмас. Истанбул – Тошкент йўналиши бўйича ҲЙ-272 рейси Тошкент вақти билан соат 19:04 да пойтахт аэропортига қўнди. Самолётдан юкларни тушириш 19:23 да бошланганҳ. Шундай қилиб, багажлар ўз вақтида йўловчиларга етказилган.

Йўловчиларнинг тўпланиб қолиши багажлар олингач божхона назоратига ўтиш жойида кузатилган. Тегишли хизматлар маълумотларига кўра, божхона қўмитаси ходимлари томонидан фуқароларга бир неча бор қонун ҳужжатлари бўйича тушунтиришлар берилганига қарамай, кўп миқдорда юки бўлган бир неча йўловчилар тижорат мақсадида олиб келинган товарларни божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштиришдан бош тортган.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик мақсадида товарлар олиб кирилаётганда божхона расмийлаштирувининг умумий қоидалари қўлланилади. Тижорат мақсадлари учун мўлжалланган товарлар юк божхона декларацияси асосида расмийлаштирилади ва божхона тўловлари белгиланган божхона ставкалари бўйича ундирилади. Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали нотижорат мақсадларда олиб ўтиладиган товарларга нисбатан соддалаштирилган божхона расмийлаштируви қўлланилади.

Учиб келиш залида ҳушидан кетган аёлга аэропорт тиббиёт ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Дастлабки хулосага кўра аёлнинг ҳушдан кетишига унинг соғлиғидаги муаммолар сабаб бўлган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: