Тошкентда жамоат транспорти нархи қарийб 50%га ошиши мумкин
1 октябрдан автобус ва метро йўлкираси учун электрон тўловдаги тарифни 1 700 сўмдан 2 500 сўмга ошириш таклиф этилмоқда.
Нақд тўловдаги йўлкира эса 3 000 сўм миқдорида қолиши режалаштирилган.
Таклиф маъқулланса, карта ёки электрон тўловда бир марталик йўлкира 800 сўмга, яъни 47%га ошади.
