Майк Тайсон – Жейк Пол жанги номаълум муддатга қолдирилди

Майк Тайсон – Жейк Пол жанги номаълум муддатга қолдирилди

Бокс афсонаси Майк Тайсоннинг блогер-боксчи Жейк Полга қарши жанги бошқа муддатга қолдирилди.

 

Ушбу жанг 20 июль куни АҚШда ўтказилиши керак эди. Бунга Майк Тайсоннинг соғлиғидаги муаммо сабаб бўлгани айтилмоқда. У самолётда ўзини ёмон ҳис қилгани учун зудлик билан шифохонага олиб кетилганди.

 

Жангнинг янги санаси келаси ҳафта эълон қилинади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: